
Тошкент шаҳрининг ички ишлар органлари ходимлари Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” чегара постида марихуана олиб кетаётган от аравани аниқладилар.
21 август куни “Назарбек” чегара постида тўхтатилган от арава Ҳожиакбар Рихсиев бошқарувида бўлган. Транспорт воситаси текширилганида, унда умумий оғирлиги 5 кг 639 гр бўлган марихуана гиёҳванд моддаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан жиноят иши очилди.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар