Фожиа Янги Москва ҳудудида содир бўлган. Марҳум президентимиз Ислом Каримовга узоқ йиллар тансоқчилик қилган полковник Василий Матвиенко президент оламдан ўтгач, Москвага кўчиб ўтганди. Айтишларича, у нефт бизнеси билан шуғуллана бошлаган экан.
2017 йил 23 августида «Советский писатель» дала ҳовлилар посёлкасида рафиқаси Еленанинг 38 ёшга тўлиши муносабати билан оилавий байрам уюштирди. Спиртли ичимликни кўп ичиб юборганиданми, рафиқаси билан хонада гаплашиб ўтириб, ўзининг майда калибрли тўппончасини қўлига олган ва айлантириб ўйнай бошлаган. Шунда ўзи сезмаган ҳолда тепкини босиб юборган. Бахтга қарши тўппонча ўқланган ҳолатда экан. Ўқ полковникнинг юрагига тегди. Матвиенко врачлар бригадаси етиб келмай, оламдан ўтди.
Кейинроқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари Матвиенкога тегишли дала ҳовли гаражидан винтовка, иккита тўппонча, граната, гильза ҳамда патронлар жамланмасини топишди.
Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар