
Бир давлатда, бир шаҳарда юриб ёнма-ён
Яшаяпмиз гўё, аммо бегоналармиз.
Менда ҳужжат замин бўлса, сендаги осмон,
Қондошликни англолмаган девоналармиз.
Девоналармиз, девоналармиз,
Қондошликни англолмаган девоналармиз.
Сарсоналармиз, овворалармиз,
Битта юртда туғилсак-да бегоналармиз.
Мамлакат бир, бу шаҳарнинг ўзи бир олам,
Бешигимиз кемасида афсоналармиз.
Битта ватан, битта байроқ, лек қоғоз бошқа
Нотенгликни англолмаган девоналармиз.
Бани башар ошёни шу митти сайёра,
Мелисадан қочиб юрган овворалармиз.
Постоянный олсак биз бахт топгаймиз зора,
Временныйдан тўйиб кетган бегоналармиз.
Девоналармиз, девоналармиз,
Қондошликни англолмаган девоналармиз.
Сарсоналармиз, бегоналармиз,
Бир давлатда яшасак-да бегоналармиз…
Аброр Зоҳидов, (Юлдуз опага раҳмат).
Манба: Fayzbog.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар