Блогер ва юрист Хушнуд Худайбердиевнинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетида янги ўқув йили учун қабул имтиҳонлари натижаларидаги ишонарсиз рақамлар ҳақидаги мақоласидан кейин унга Ўзбекистон Миллий университетда ҳам шубҳали ҳолат кузатилгани ҳақида маълум қилишди.
Маълум бўлишича, Миллий университетнинг Социология йўналишида «танланганлар» ўқишга кирган. Бу йўналишда ҳам ўқишга кирган абитуриентлар тўплаган баллар билан ўқишга кира олмаган абитуриентлар тўплаган баллар ўртасида кескин тафовутни кўриш мумкин, деб ёзади Кун.уз нашри.
«Яна ўша таниш ҳолат. Тасодифан битта аудиторияга бир нечта ақллилар йиғилиб қолишибди. Келинг, батафсил кўриб чиқамиз.
Социология йўналишига 15 киши қабул қилинди (4 та грант, 11 та контракт). Жами 148 киши ҳужжат топширган.
Энди балларга қаранг. Агар охирги ўринда кирган «адашган»ни ҳисобга олмасак (109,9 балл), кириш балли 148,8 бўлган. Кира олмаганлар орасида 1-ўринда турган абитуриент эса 100,5 балл олган. Фарқ салкам 50 балл.
Энди кирган 15 нафар талабанинг жавоблар варақаси номерини таҳлил қиламиз.
Уларнинг 11 нафари 767 06 73 номердан бошланиб, ...74, ...75, ...76, ...77, ...78, ...79, ...80, ...81, ...82, ...83 бўлиб тугаган. Барча 11 нафар абитуриент рақами кетма-кет! Биронта хатолик йўқ!
Қолган 4та бегона рақам ҳам бир-биридан узоқ эмас. 726 67 23, ...24, ...26 ва ...10.
Қаранг, рақамларга энг узоқ бўлган ...10 рақамли абитуриент энг охирги ўринда кирган ва 109,9 балл олган. Қолган кетма-кет ва бир-бирига яқин бўлган 14 нафар абитуриентнинг ҳаммаси кескин фарқ қиладиган равишда баланд балл - 148дан 186 баллгача тўплаган.
Демак, ЎзМУнинг Социология йўналишига ҳам тасодифан 14 нафар юқори билим соҳиблари ва 134 нафар билими 100 баллдан ошмайдиганлар топширибди.
Бу ерда «ёпиқ факультет» ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Чунки ЎзМУда бундай қилишмайди, ҳеч қачон эшитмаганман. Бу ерда биттагина тахмин бўлиши мумкин, яъни қайсидир аудиторияда назорат ўта суст, қолганларида эса даҳшатли даражада қаттиққўллик эвазига ҳам шундай йирик тафовут юзага келиши мумкин.
Яна ҳам ким билсин. Балки буларнинг барчаси шунчаки тасодифдир. Шунчаки тасодиф...», дея ёзади Худайбердиев.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги сирлар очилмоқда (Фото)
Бундан аввалроқ Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «ректорская группа» ишлаган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги материал эълон қилинганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади