date
views 5 596

Тузни кўп истеъмол қилишнинг энг асосий хавфи маълум қилинди

Тузни кўп истеъмол қилишнинг энг асосий хавфи маълум қилинди
Финляндиядаги саломатлик ва фаровонлик Миллий институти профессори Пекка Йоусилахти Европа кардиологлар жамиятининг анжуманида тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш қандай хавф туғдириши мумкин экани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «The Independent»га таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Йоусилахти ва унинг ҳамкасбларининг кўрсатишича, бир суткада 13,7 граммдан кўпроқ тузни истеъмол қилиш юрак етишмовчилиги ривожини икки баробарга оширади.

12 йил давомида олиб борилган тадқиқотда 4,5 мингдан ортиқ 25-64 ёш оралиғидаги эркак ва аёллар қатнашди. Туз истеъмоли ҳажмини аниқлаш учун пешоб таҳлилидан фойдаланилди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, ҳар куни 5 граммдан ортиқ туз истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Қайд этилишича, бир суткада истеъмол қилинаётган туз ҳажмини беш граммга қадар камайтириш ҳар йили тахминан 2,5 миллион ўлим ҳолатининг олдини олади. Ташкилот маълумотларига кўра, сайёрадаги барча инсонларнинг ярмидан кўпи ҳар куни 80-140 фоизга кўпроқ хлорид натрийни истеъмол қилади.

Аввалроқ кўп миқдордаги туз инсон миясига салбий таъсир кўрсатиши хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тузни кўп истеъмол қилишнинг энг асосий хавфи маълум қилинди