Кейинги вақтларда тўй-ҳашамларни ўтказишда манманлик, шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, кимўзарга тўй қилиш, одамлар ўртасида сохта обрў топиш, бундан ташқари турли тўқликка шўхлик қилувчи одамлар томонидан ўйлаб топилиб жорий этилаётган қадриятларимизга мутлақо мос келмайдиган янгича урф-одатлар авж олаётганлиги гувоҳи бўлмоқдамиз.
Юртбошимиз томонидан тўй-ҳашам ва маъракаларидаги исрофгарчилик, дабдабабозлик ҳолатларига чек қўйиш, тўйларни миллий урф-одатлар ва анъаналарни унутмаган ҳолда ташкиллаштириш ҳақида маданият, санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан 2017 йил 3 августда бўлиб ўтган учрашувда таъкидланди.
Бу фикрлар жамоатчилик томонидан ўз вақтида ўринли ва асосли эканлиги таъкидланиб, тўғри қабул қилинди ва бу борада фуқароларнинг ўзлари ҳам тўй-ҳашамларни ўтказишда ортиқча дабдабабозлик ва маросимларга сарфланадиган маблағларни тежаш орқали келгусида ёш оила ва уларнинг фарзандлари фойдаланиши имконият яратиш лозимлиги таъкинланди.
Адлия органлари ходимлари томонидан Бекобод шаҳрида маҳалла фаоллари, мусулмонлар идораси, маънавият ва маърифат маркази, “Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи масъуллари ҳамда шаҳар аҳолиси билан 25 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди. Бунда тўй-ҳашамларни ўтказиш соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари, тўй-маросимини режалаштираётган фуқаролар билан ҳам алоҳида суҳбатлар уюштирилди.
Ушбу тадбирларда тўй-ҳашам, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчамлантирилиши ва оила бюджетини иқтисод қилиниш ҳамда айрим ҳолларда миллий қадриятларимизга мутлақо мос келмайдиган тадбирларни олдини олиш масалалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва тавсиявий ҳарактерга эга бўлган кўрсатмалар берилди.
Кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда пилот лойиҳа сифатида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида 26 август куни “Бекобод намунаси” номли бир нечта никоҳ тўйлари ўзгача бир йўналишда ўтказилди.
Тўйларни ўтказиш янгича тус олгани кўзни қувонтиради. Жумладан, Бекобод шаҳар ФҲДЁ бўлимида фуқаролар Умид Исакжонов ва Назира Камбароваларнинг никоҳларини тантанали қайд этиш маросимини алоҳида ҳаяжон ва ифтихор билан кузатиш мумкин. Чунки ёшларнинг оилага илк қадам қўйиши шу даргоҳдан бошланади. Никоҳланувчи ёшларга янги ҳаёт бўсағасига кириш учун айтилаётган тилак ва истаклар билан бир қаторда уларга оила психологияси, ёшларнинг оиладаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ёш авлод тарбиясига оид китоблар ҳам туҳфа этилди.
Бундай ихчам тарзда ўтган тўйлар маросимлари тўйхона эгалари ва ёшларнинг алоҳида кўтаринки кайфиятда бўлиши, тўй ўйин-кулги ва алоҳида бир файз билан ўтганлиги кузатилди.
Шу ўринда, маҳалла фаоллари айтиб ўтганларидек, бу иллатлар оқибатида исрофгарчиликга йўл қўйиб ном чиқаришга уринмасдан ўзининг моддий аҳволи ва шароитига қараб иш тутмасдан айрим фуқаролар қарзга кириб қолишлари ва натижада моддий аҳволи қийинлашиб, унинг асорати бутун бир оиланинг гарданига тушиб, ҳатто оилалар бузилиб ҳам кетмоқда ёки жамиятимизда авж олган салбий ҳолатлардан бири бу – тўйларга жалб этиладиган кўп сонли “кортеж”лар, яъни машиналардир. Ушбу ҳолатлар юзасидан жуда кўплаб бахтсиз йўл-транспорт ҳодисалари рўй бераётганлигини, “бахтли кун” бир зумда “бахтсиз кунга ” айланишини ёки барча фойдаланиши зарур бўлган йўлларимиздаги тирбандлик, ортиқча сарф-харажатлар юзага келаётгани ҳаммани чуқур ўйга солиши айтиб ўтилди.
Хулоса ўрнида давлат раҳбари таъкидлаганларидек, “Тўй-маърака – бу фақат шахсий иш эмас, балки ижтимоий масала”. Бу каби маросимларни ўтказиш маълум бир чекловларни назарда тутмайди, балки тўй-ҳашамларни ихчамлаштириб, исрофгарчиликга йўл қўймасдан ўтказиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ва бугунги кунда юртдошларимизга барча имкониятлар эшиги очиқ. Қолаверса тўй-ҳашамларни ўтказишда турли ортиқча сарф-харажатларни қисқартириш натижасида иқтисод қилинган маблағларни келгусида оила манфаатлари йўлида, ёшларнинг бахти ва келажаги учун сарфлаш мақсадга мувофиқдир.
Манба: kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)