Кеча, 1 сентябрь куни соат 21:25 да Чилонзор туманининг Мевазор маҳалласида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда суратлар тарқалган...
Катта тезликда ҳаракатланган “Nexia” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
Автомобиль йўл четида турган темир-бетон симёғочга келиб урилиши оқибатида уни ўрнатилган ўрнидан ағдариб юборган.
Содир этилган мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомобиль қаттиқ зарбдан сўнг ариққа тушиб кетган. Бахтга қарши симёғоч устуни машина устига ағнаган.
Жабрланганлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Воқеа сабабларига оид батафсил маълумотлар аниқлаштирилмоқда...
Огоҳ бўлинг, азиз йўл ҳаракати иштирокчилари! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!
Манба: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади