12:32 / 03.09.2017
5 054

Мусулмонларга халал берманг...

Мусулмонларга халал берманг...
Мусулмонлар байрами бўлмиш Қурбон ҳайити олдидан Фейсбукда кўпчиликнинг тинчи бузилди.

Пойтахтнинг ақлли ҳипстерлари ва уларнинг турқи совуқ хотинлари Москванинг ишғол қилингани ва ёқишга тайёр турилгани ҳақида қичқирмоқда! Даҳшат! Ким бундай қилди? Нега минорадаги имом барчани ибодатга чорлайди? Полиция қани? Нега барчани ҳибсга олмаяпти, нега отиб ташламаяпти ва кўздан ёш чиқарувчи газ қўлламаяпти?

Мен мусулмонлар байрами ҳақида нима деб ўйлашимни айтаман. Илтимос, фақат сизлар хафа бўлманг.

У одамлар йилда икки марта масжид атрофига гилам ёзади, сўйган қўйини ейди, ўз байрамини нишонлайди. Иброҳим (алайҳиссалом) ҳам сал қолса ўғлини қурбонлик қилиши мумкин эди. Бу одамлар йилнинг бошқа кунларида сизларнинг чиқиндиларингни тозалайди.

Келинглар, ҳақиқатни тан оламиз — сизлар чўчқасизлар.

Ўз офисингизда ўтирасиз ва ҳеч нарса қилмайсиз. Барча кирларни юртингизга келган мусулмон тозалайди. Йўлларни таъмирлайди. Сизнинг уйингизни ремонт қилади. Сизга егулик сотади. Вагонларга турли нарсаларни юклайди.

Наҳотки биз учун шунчалик кўп ҳажмдаги ишни бажарган одамларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишнинг имкони йўқ?

Ҳа, имкони йўқ. Сабаби, сизлар улардан қўрқасиз.

Сизнинг ақлингиз, сизнинг виждонинингиз, сизнинг ҳиссиётларингиз ва тарбиянгиз Қурбон ҳайитида мусулмонларнинг қанчалигини кўрганда қўрқувга бурканади.

Сиз уйингиз йўлагида кетаётган мусулмон фаррошга бақиришингиз мумкин. Сиз дўкон кассасида ўтирган мусулмон сотувчини камситишни яхши кўрасиз. Сизнинг йўлингизни беихтиёр тўсиб қўйган мусулмон ишчига ғазаб билан қичқирасиз.

Сиздаги қўрқув қалбингизда шайтонлар пайдо бўлишига замин ҳозирлайди.

Нега сиз Қурбон ҳайитига қарши шовқин кўтарасиз? Сиз қўрқоқсиз, сабаб фақат шунда.

Ишонмайсизми? Баҳслашмоқчимисиз? Эплай олмайсиз. Мен шунчаки байрамга йиғилган мусулмонлар сизга халал бераётгани ёлғонлигини исботлаб бераман.

Дейлик яҳудий, буддавий, баптист ёки бошқа ҳар қандай диндор Қизил майдонга ўз байрамини нишонлаш учун чиққанида сиз ҳеч нарса демасдингиз.

Бу ҳолатда ўзингизни жуда яхши тутардингиз. Жилмайиб қўярдингиз, расмга тушардингиз ва улар билан бирга хурсанд бўлардингиз. Энди айтинг, нега буддавийдан қўрқмайсиз?

Нега мен буларни ёзяпман? Ҳа, сиз ўз қўрқувингиз билан курашяпсиз. Йиғилган мусулмонларнинг аксарияти яхши одамлар. Ичингиздаги қўрқув-фобияга сизни тажовузкор ёки қўрқоқ ҳайвонга айлантириб қўйишига йўл қўйманг.

Яхшиси диндорлар билан хурсандчилик қилинг, уларнинг байрамини нишонланг. Москвадаги мусулмонлар шубҳасиз ўз меҳнати билан ҳурматга лойиқ инсонлар. Улар бу ишларни айнан биз учун қиляпти.

Лена МИРО («Живой журнал» блогери ва ёзувчи Елена Мироненко)

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мусулмонларга халал берманг...