
Ички ишлар вазири лавозимида фаолият олиб бораётган Абдусалом Азизов бугун, 4 сентябрь куни ўз лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 сентябрдаги фармонига биноан Пўлат Раззақович Бобожонов вазир этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий сайтида хабар берилди.

Маълумот учун, Пўлат Бобожонов 2012 йил 24 январдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган.
2006-2011 йилларда у Жиззах ва Бухоро вилоятлари прокурори вазифасида ишлаган.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар