Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати давлат органлари ходимлари томонидан ўз лавозим ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Ушбу иш доирасида тезкор ходимлар «Сирдарёкўмиретказувчи» унитар корхонасининг Боёвут туман базаси мудири 40 ёшли Дониёр Сайфутдинов Сирдарё вилоятига олиб келинувчи ва болалар боғчалари, мактаблар, ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда шифорхоналар учун кузги-қишки мавсумга мўлжалланган кўмирни доимий равишда ўғирлаш билан шуғулланиб келгани ҳақида маълумотни олишди.
«Сайфутдинов тахминан 65 тонна келувчи бир вагон кўмирни Боёвут туманида истиқомат қилувчи шахсга 16 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. У пулларни кўмир базадан харидорнинг яшаш жойига етказиб берилганидан сўнг олиши керак эди», - дея таъкидлаб ўтди МХХ вакили.
МХХнинг Сирдарё вилояти бўйича ходимлари база директорининг ноқонуний фаолиятига барҳам бериш мақсадида махсус амалиёт ўтказишди, унинг давомида Дониёр Сайфутдинов 13 миллион сўмни олаётган пайтда ашёвий далил билан қўлга олинди. У ўз айбини тўлиқ тан олган.
Айни дамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси Сайфутдиновга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 167- (Ўзлаштириш ёки талон-торож қилиш йўли билан ўғирлаш) ва 205-моддаси (Лавозим ваколатларини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноят ишини қўзғатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас