
9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан Остона шаҳрига келди. Президент матбуот хизматида шу ҳақида хабар берилди, дейди Кун нашри.
Давлат раҳбарини Остона халқаро аэропортида Қозоғистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди.
Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида ҳамда "EXPO-2017" халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этади.
Шунингдек, Президентимизнинг хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар