
Россия Ўзбекистонга ғалла ва бошқа турдаги маҳсулотлар экспортини кўпайтириш ва гўштни етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда Россия Қишлоқ хўжалик вазирлиги расмийси Тошкентда ташкил этилган кўргазмада хабар берди.
Россиялик экспортёрлар шакар, ҳайвон ёғи, кунгабоқар ва соя ёғлари, уруғлик картошкани Ўзбекистонга экспорт қилишдан манфаатдор эканликлари айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, буғдой, балиқ, денгиз маҳсулотлари, ширинликлар ҳам экспорт қилинади.
Россия томони фикрига кўра, Ўзбекистон ва Россия товарлари учун “яшил коридор” яратилишига умид қилмоқдалар.
Маълумот учун, 2016 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдоси 398 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Ўзбекистондан Россияга 114 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилинган. Мева экспорт қилиш ўн баробарга ошган.
Манба: qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар