18:12 / 13.09.2017
8 054

Нурсултон Назарбоев уч кундан кейин Ўзбекистонга келади

Нурсултон Назарбоев уч кундан кейин Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари бугунги кунда ўзининг ривожланиш босқичидан ўтмоқда. Сабаби қарийб бир ҳафта ичида Давлат раҳбари даражасидаги икки расмий ташриф амалга оширилмоқда.

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Qalampir нашри хабар берди.

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан иккитомонлама муносабатларнинг истиқболлари юзасидан музокара олиб бориши кутилмоқда.

Расмий ташриф доирасида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, 17 сентябрь куни Нурсултон Назарбоев Туркманистон Республикасига ишчи ташриф билан бориши ҳақида маълумот берилган.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан уюштирилган ташриф чоғида 10 сентябрь куни Остона шаҳрида очилган Ислом ҳамкорлик ташкилотинининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурсултон Назарбоев уч кундан кейин Ўзбекистонга келади