14:33 / 16.09.2017
5 051

Жар ёқасидаги қиз (ёхуд оила қуришдан кўра фоҳишаликни афзал кўрадиганларга минг лаънат…)

Жар ёқасидаги қиз (ёхуд оила қуришдан кўра фоҳишаликни афзал кўрадиганларга минг лаънат…)
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 21 ёшли Даяна исмли қиз истиқомат қилади. Қачонлардир у ҳам ота-онасининг эрка қизи бўлган. Ҳатто, турмушга чиқишдек бахт уни ҳам четлаб ўтмаган. Бўлғуси куёв Даянани ўғирлаб ҳам кетди. Озгина сабр қилса, миллий урф-одатларга кўра чимилдиққа кирарди. Афсуски, унинг миясига иблис оралабди. Қаллиғиникидан қочиб кетди ва Остонадан паноҳ топди. Мақсади эса жуда даҳшатли эди. Даяна фоҳиша бўлишни ният қилган экан. Қандай даҳшат!.. Афсусланарлиси, ниятига етибди ҳам. Уни Остонадаги сауналардан бирига ишга олишибди. Албатта фоҳиша сифатида. Иблис ҳам миясига яхшилаб жойлашиб олганди. Фоҳиша Даяна иблис билан бир умрга дўст тутинибди.

— Эркакларни жиним суймайди, — деди Даяна «NewTimes. kz» агентлиги мухбирига. — Улар менинг тасаввуримда ҳеч ким эмас. Шунинг учун ўз орзуимга етишни маъқул кўрдим. Мана, ишлаяпман, бойвачча эркакларнинг кўнглини овлаяпман.

— Эркакларни ёмон кўрсанг, қандай қилиб фоҳишалик қиласан?

— Мен эр сифатида ёмон кўришимни назарда тутдим.

— Ота-онанг-чи? Наҳотки, улар тақдирга тан берган бўлса? Излаб келишмаганми ҳеч?

— Йўқ, ота-онамдан ҳам юз бурганман. Очиғи, агар улар мени тутиб олишса, ўлдириб юборишлари мумкин. Умуман, менга ҳеч кимнинг кераги йўқ.

— Саунада фоҳишалик қилишга уялмайсанми?

— Йўқ, мен ўз ишим билан фахрланаман.

— Кўп пул топасанми фоҳишаликдан?

— Ҳар бир мижоздан қўшмачи ва сауна эгасига берилганидан ташқари 5 минг танга ишлаб топаман. Мижозларимнинг ҳаммаси юқори лавозимли эркаклар, уларнинг пули жудаям кўп.

— Наҳотки, шу ишдан бошқа яхшироқ юмуш топилмаса?

— Э, бир куни яқин танишларимдан бири котибаликни таклиф этганди. Ойига 50 минг танга маош тўлашга ваъда берувди. У ерда уч кун зўрға ишлай олдим. Қочиб кетдим.

— Нега?

— Иш жуда оғир экан. Унақанги ишлар менга тўғри келмайди.

— Фоҳишалик абадий эмас-ку! Бир кун келиб «бозоринг» касод бўлади. Шуни ўйламаяпсанми?

— Нега ўйламай? Ҳозирнинг ўзидаёқ танам қариб бораётганини сезяпман. Уч йил ичида 20 ёшга қариб қолгандекман. Энди олдинда иккита йўл қолди. Бири риелтор бўлиш, иккинчиси оқибатда вокзалда ётиб юриш, хор-зорликда умр кечириш. Аммо менга иккаласи ҳам тўғри келмайди. Мен ўзим учун уй сотиб оламан-у, уёғини пешонамдан кўраман…

Афсус, Даянанинг очиқ, сира тап тортмасдан, ҳатто, фахр билан гапириши мухбирнинг нафсониятига тегди. Лекин индамади. Қарши гап айтиб бўлармиди. Фоҳишалар ҳам фуқаро. Уларнинг ҳам ҳуқуқлари бошқалар билан баробар. Ишқилиб, бундай наҳс бандалари, тавба қилиш нелигини билмайдиган маҳлуқсифатлар, иблиснинг қуллари оқибатда қилмишларига яраша жазосини топсин! Ҳар бандага Яратганнинг ўзи инсоф-тавфиқ берсин!

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жар ёқасидаги қиз (ёхуд оила қуришдан кўра фоҳишаликни афзал кўрадиганларга минг лаънат…)