
Андижон тиббиёт коллежида жиноят содир этилди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди.
Маълум бўлишича, кеча, 15 сентябрь куни тиббиёт коллежининг 307-гуруҳ ўқувчиси Ж.Ш. мазкур муассасанинг 215-гуруҳ ўқувчиси А.Ш. билан жанжаллашиб қолади. А.Ш. ёрдамга ўз акаларини чақиради ва унинг уч нафар акаси коллежга келиб, 307-гуруҳ ўқувчиси Ж.Ш.га пичоқ уриб, ўқувчига тан жароҳати етказган.
Жабрланувчи вилоят шошилинч тиббий ёрдам бўлимига етказилгач, жарроҳлик амалиётидан ўтказилган. Мазкур жиноят иши бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тез орада воқеа тафсилотлари бўйича батафсил маълумот берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар