Латвия хавфсизлик полицияси ўз сайтида жосусларни аниқлаш бўйича тавсияларни чоп этди, деб маълум қилади Кун нашри.
Ушбу йўриқномада Латвия давлат ва муниципал муассасаларининг мансабдор шахслари жосуслар улар билан алоқага кирганда ёки уларда бу ҳақда шубҳа пайдо бўлганда ўзларини қандай тутишлари кераклиги бўйича кўрсатмалар келтирилган.
Унга кўра, ўзларини жуда бетакаллуф ва хушмуомала тутишга ҳаракат қилувчи, суҳбатнинг норасмий усулига тез ўтишга ҳаракат қилувчи, ижтимоий тармоқларда алоқалар ўрнатувчи ва мафкуравий қарашлар бўйича баҳслашиб, муносабат уйғотмоқчи бўлган хорижликларга алоҳида эътибор бериш тавсия қилинган.
Шунингдек, мамлакатдаги, ишдаги вазият ва шахсий молия ҳақида саволлар берувчи хорижликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш керак.
Ҳужжатда таъкидланишича, хорижий махсус хизматлар ходимлари суҳбатни ишдан ташқари мавзуларга йўналтиришга уринишлари, алоқани норасмий вазиятда ва ишдан ташқари вақтда давом эттириш, шахсий эҳтиёжлар учун маълумот сўраш, хизматлар эвазига иш билан боғлиқ масалаларда ёрдам таклиф қилишлари мумкин.
Хавфсизлик полицияси фикрича, хорижий жосуслар шу тариқа Латвиянинг миллий манфаатлари ва хавфсизлиги ҳақида ёпиқ маълумотларни олишни истайдилар, амалдорлар эса бундай маълумотларга эга бўлган қимматли манбалардан бири ҳисобланади.
“Жосусларни нафақат махфий маълумот, балки муассасаларнинг кундалик фаолияти ва амалдорлари, нодавлат секторидаги ишчи ҳамкорлар, қонун лойиҳалари, тараққиёт дастурлари ва ислоҳотлар, харидлар режаси, ички тартиблар, муассасаларнинг ходимлар таркиби ҳақидаги маълумотлар ҳам қизиқтиради”, дейилган йўриқномада.
Хорижий жосуслар ўзларини дипломатлар, давлат ва муниципал муассасалар ходимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ишчилари, тадбиркорлар ва журналистлар қилиб кўрсатишлари мумкин.
Агарда жосус билан алоқа юз бергандек туюлса, унда жавоб беришдан қочиш, ваъдалар бермаслик ва ўз зиммасига мажбуриятларни олмаслик, хорижлик қандай маълумот олишни истаётганига эътибор қаратиш ва шубҳали алоқа ҳақида муассасанинг хавфсизлиги учун масъул шахс ёки хавфсизлик полициясига зудлик билан маълум қилиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи