Тошкент тумани Келес шаҳрида қасддан одам ўлдириш жинояти содир қилинди.
Хусусан, 17 сентябрь куни тунги вақтда туманда яшовчи Зеблин Андрей Сергеевич (1999 й.т.) тумандаги уйлардан бирига дераза орқали кириб, пичоқ билан қуролланган ҳолда мазкур уйда яшовчи ухлаб ётган фуқароларга ҳужум қилган.
Етказилган кўплаб жароҳатлар натижасида 1988 й.т. аёл киши ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи (1987 й.т.) жиноят вақтида уйғониб, тажовузкорни тўхтатмоқчи бўлган, бироқ у ҳам оғир тан жароҳатлари олган (шифохонага жойлаштирилган).
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида А.Зеблин ушланди.
Ҳозирги вақтда жиноятнинг сабаблари аниқланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасдддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда