
Ўтказилган махсус операция давомида қиймати 10 рубль бўлган 36 та олтин тангани 12,2 минг доллар эвазига сотишни режалаштирган Косон туманида яшовчи 35 ёшли Бобир Номатов ва 34 ёшли Қаршилик Фарход Махмудовлар қўлга олинган. Текширув вақтида уларнинг чўнтакларидан яна 4 та ана шундай танга топилган.
"Экспертиза ўтказиш учун тангалар Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат пробир палатасига топширилган. Экспертиза 40 та танга 900 пробали олтиндан ясалганини ва уларнинг умумий оғирлиги 343,5 граммлигини ҳамда тангалар 1898 — 1903 йилларда ишлаб чиқарилганини кўрсатди", — деди муассаса вакили.
Ушбу иш юзасидан Қашқадарё вилоятининг Солиқ ва валюта жиноятлари бўлими жиноий иш қўзғатди.
Манба: darakchi.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.