
Самарқанд шаҳрида номаълум шахс Фирдавсий кўчасида қолдирилган фуқаро И.Ж.га тегишли Nexia автомашинаси олиб қочилган. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
ИИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомобиль Гагарин кўчасида техник соз ҳолда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пайариқ туманида яшовчи, корхона директорининг ўринбосари, яъни мансабдор шахс бўлган, 1967 йилда туғилган М.М. содир этганлиги аниқланиб, гумондор қўлга олинган.
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Манба: Qalampir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар