Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари бакалавриатига талабаларни қабул қилишда ўтказилган тест синовлари натижалари бўйича берилган мурожаатлар 2017 йилнинг 15 август кунидан бошлаб 4 сентябрга қадар тест натижаларидан норози бўлган 4001 нафар абитуриентлардан аризалар қабул қилинди.
Аризалар жорий йилнинг 18 август – 18 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2017 йил 14 августдаги 6-сон баёни билан тасдиқланган фан эксперт гуруҳлари аъзолари томонидан бевосита апелляция шикоятини берган абитуриентлар иштирокида кўриб чиқилди.
Ариза берган жами абитуриентларнинг 657 нафари апелляция жараёнига келмади, 248 нафарининг ҳужжатларида камчиликлар мавжудлиги сабабли, апелляция аризалари кўриб чиқилмади, 1 нафар абитуриент апелляция ўтказиш тартибини бузганлиги сабабли, жараёндан четлаштирилди.
Кўриб чиқилган аризалар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва Таълим муассасаларига қабул бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилди, бу ҳақда ДТМ Ахборот хизмати хабар берди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди