Ўзбекистон халқаро суверен рейтинги олиш борасида фаол иш олиб бормоқда, деб хабар бермоқда Кун нпашри. Бунда Citibank (City Group) маслаҳатчи вазифасини бажариши мумкин. Халқаро Пресс-клубнинг 27 сентябрдаги мажлисида иштирок этган Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг фикрича, бу масалани банклар консорциуми ёрдамида ҳал этиш мумкин бўлади.
“Биз суверен рейтинг олишнинг илк босқичида турибмиз. Citibank маслаҳатчимиз бўлади. Бу банклар консорциуми бўлади. Суверен мустақил кредит рейтингини олиш учун аризани расмийлаштириш дастури Президент томонидан яқин орада тасдиқланади”, — деди Қўчқоров.
Унинг айтишича, мамлакат ҳукумати суверен рейтингни хориждан сармоя жалб қилиш воситаларидан бири сифатида баҳоламоқда.
Ўзбекистоннинг йирик банклари ва компаниялари ушбу рейтинг олинганидан сўнг, шу каби рейтингни олишлари ва бозорда маблағларни жалб қилишлари мумкин бўлади. Республиканинг суверен кредит рейтингини олиши тўғридан-тўғри хорижий сармоялар кенгайишига, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда банклар ва корхоналарга жаҳон молия бозорларида паст фоиз ставкаларида кредитлар жалб қилишига ёрдам беради.
Халқаро Пресс-клубда маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари ва Жаҳон банки раҳбарияти билан учрашувидан кейин Жаҳон банки Ўзбекистонга ажратадиган кредитлар папкасини 2 баробарга ошириб, 2 млрд доллардан 4 млрд долларга етказиш масаласини муҳокама этмоқда.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик...
Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди
Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"
Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди
Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
"Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди