16:03 / 30.09.2017
8 119

Алишер Усмонов Ucell’ни сотиб олмоқчими?

Алишер Усмонов Ucell’ни сотиб олмоқчими?
Алишер Усмоновга тегишли USM Holdings компанияси Швециянинг Telia компанияси билан Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи Coscom (Ucell савдо маркаси остида) компаниясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар бермоқда.

USM Holdings компанияси бир қанча ҳамкорларни ўзида жамлаган бўлиб, асосий активлар эгаси “Металлинвест” компанияси ҳисобланади. Бундан ташқари, компания Россияда фаолият юритувчи “Мегафон”ни ҳам бошқаради.

Telia 2015 йилнинг охирида ўзининг айрим улушларини сотишга қарор қилган бўлиб, Непал ва Тожикистондаги улушларини сотган эди.

Маълумот учун, Coscom Ўзбекистон бозоридаги иккинчи катта мобил алоқа операторига айланган. У 9,1 млн абонентга эга. Ўзбекистон бозорида Unitel ўзининг 9,5 миллионлик абонентлари билан етакчилик қилади. 32 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистоннинг мобил алоқа билан қамралганлик даражаси Analysys Mason маълумотларига кўра 67 фоизни ташкил этади.

Аввалроқ, поралар масаласида “Telia” халқаро телекоммуникация компанияси ва унинг Ўзбекистондаги филиали “Coscom” МЧЖ 965 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаши билан боғлиқ масала ҳақида хабар берган эдик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Усмонов Ucell’ни сотиб олмоқчими?