00:09 / 07.10.2017
8 926

Тошкент юридик коллежида қотиллик рўй берди: бир ўқувчи бошқасини пичоқлади

Тошкент юридик коллежида қотиллик рўй берди: бир ўқувчи бошқасини пичоқлади
2017 йилнинг 6 октябрь куни соат 10:05да, Учтепа туманида жойлашган Тошкент юридик коллежи ҳудудида, мазкур коллежнинг 3-босқич ўқувчилари – 2000 йилда туғилган, Саидвохидов Саидкамрон Саидвали ўғли, Парпибоев Асадбек Нодиржон ўғли ва 1999 йилда туғилган Ёрқориев Раҳматилла Зуфар ўғли ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжаллашиб, С.Саидвохидов пичоқ билан А.Парпибоев ва Р.Ёрқориевларнинг чап оёқ сон қисмига бир мартадан уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Натижада А.Парпибоев “чап сон юқори учлиги санчилиб кесилган жароҳати, фаол қон кетиши” ташхиси билан РШТЁИМга ётқизилган ва олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Р.Ёрқориевга “чап сон ташқи юзаси санчилиб кесилган жароҳати” ташхиси билан РШТЁИМда амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент юридик коллежида қотиллик рўй берди: бир ўқувчи бошқасини пичоқлади