Бугунги кунда валюта айрибошлаш масаласида ислоҳотлар натижасида тижорат банклари орқали хорижий валютани айирбошлаш эркин йўлга қўйилган бўлсада, турли гуруҳлар томонидан ноқонуний валюта айирбошлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Бунга асосий сабаб —хорижий валютани нақд шаклда сотиб олишга рухсат берилмаётганида, деган фикрлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Бош Прокуратура хузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда Ички Ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний валюта айирбошлашнинг олди олинди.
Хива туманида истиқомат қилувчи фуқаролар 63 ёшли Шукуржон Жуманиёзова ва 49 ёшли Манзура Бозоровалар мижоз билан ўзаро келишиб, 7 минг АҚШ долларини 8150 сўмдан сотишмоқчи бўлишган. Улар мижоздан 57 миллион 50 минг сўм олишиб, келишилган суммадан 5090 АҚШ долларини унга бериб, қолган қисмини шу яқин орада беришга келишган вақтда қўлга олиндилар.
Ушбу ҳолат бўйича Бош Прокуратура хузуридаги департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан фуқаролар Шукуржон Жуманиёзова ва Манзура Бозороваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
[media=https://youtu.be/g9EC8lr4f-8] «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?