22:06 / 07.10.2017
9 713

Тожикистон президенти оғир жудоликка учради...

Тожикистон президенти оғир жудоликка учради...
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг акаси Нуриддин Раҳмон бугун, шанба куни 67 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги орқали хабар тарқатилди.

Марҳум Душанбе шаҳрида даволанаётган бўлган, у миокард инфарктидан вафот этганлиги хабар қилинмоқда.

Марҳум туғилиб ўсган Данғара туманига вертолёт ёрдамида олиб кетилган. Жаноза маросими эртага тонгда бўлиши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Нуриддин Раҳмоннинг ўлимига доир расмий баёнот Тожикистон расмийлари томонидан берилгани йўқ.

Марҳум охирги йилларда давлат ишларида мансабдор шахс сифатида фаолият юритмагани, нафақада бўлганлиги айтилмоқда.

Бир неча йиллардан бери қандли диабет касаллигидан азият чеккан Нуриддин Раҳмон юрак хасталиги билан оламдан кўз юмгани ҳақида маълум қилинган.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тожикистон президенти оғир жудоликка учради...