20:14 / 12.10.2017
4 862

Арманистон президенти фотосуратчиси Назарбоевнинг ноодатий суратини тақдим этди

Арманистон президенти фотосуратчиси Назарбоевнинг ноодатий суратини тақдим этди
Арманистон раҳбари Серж Саркисяннинг шахсий фотосуратчиси Давид Акопян Facebook’даги саҳифасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг ноодатий фотосуратини эълон қилди, деб ёзади Кун нашри.

«У МДҲ оқсоқоли. Унинг юриши жуда ҳам улуғвор, нигоҳи кучли. Шунинг учун бу сурат яхши чиқди. Менда Арманистон президентининг фотосуратчиси сифатида ишлаб келаётган етти йиллик фаолиятим давомида Нурсултон Назарбоевнинг кўплаб суратлари бор. Аммо буниси ноёб», - дейди Давид Акопян.

Фото: Facebook/Давид Акопян

Tengrinews.kz сайтига берган интервьюсида, у кадрни МДҲ давлатлари раҳбарлари залга кириб келаётган вақтида олганини айтиб ўтди. Акопяннинг сўзларига кўра, у фотомуҳаррирлардан фойдаланмаган.

«У ерда хонага кирганингизда, юқоридан келадиган нур одамнинг бошига тушади. Диафрагмани ёпасан, ҳамда шунда фақатгина марказдаги объект қолади", - дейди фотосуратчи.

Унинг сўзларига кўра, у бунга аввалдан тайёргарлик кўрган ва дастлаб Арманистон президенти Серж Саргсянни шу тариқа суратга олишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Сочида МДҲ давлат раҳбарларининг учрашуви, шунингдек, Евросиё Олий иқтисодий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Арманистон президенти фотосуратчиси Назарбоевнинг ноодатий суратини тақдим этди