11:50 / 16.10.2017
6 829

АҚШ Green Card лотореялари учун ариза қабул қилишни тўхтатиб қўйди

АҚШ Green Card лотореялари учун ариза қабул қилишни тўхтатиб қўйди

Лоторея сайтлари мана бир неча кундирки, янги анкеталарни қабул қилмаяпти.

“АҚШ Diversity Visa Lottery 2019 учун аризалар қабул қилишни тўхтатган ва бунга дастур бошланганидан кейин юзага келган техник муаммолар сабаб қилиб кўрсатилмоқда” дейди “Кореспондент.нет” сайти.

АҚШнинг Эквадордаги элчихонаси сайтида техник муаммолар бартараф этилганидан кейин аризалар қабул қилиш қайтадан бошланиши хабар қилинган.

Янги қабул 2017 йилнинг 18 октябрь санаси, соат 11:00 дан бошланиб, 2017 йилнинг 22 ноябрь куни, соат 11:00 гача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Diversity Visa Lottery 2019 учун аризаларни онлайн тарзда қабул қилиш 2017 йилнинг 3 октябрь кунидан бошланган эди. Эндиликда шу кунгача тўлдирилган аризаларнинг барчаси бекор қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШ Green Card лотореялари учун ариза қабул қилишни тўхтатиб қўйди