
Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон чегарасидан наркотик моддани танасига ўраб олган ҳолда олиб ўтишга уринди, деб ёзади «Дарё» нашри.
«Сариёғоч чегара отрядининг «Жибек жоли» ўтказиш пункти ҳарбий қисми хизмат итидан фойдаланган ҳолда Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда йўл олган 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. У шахсий назоратдан ўтказилган пайтда, белидан 160 граммдан ортиқ марихуана топилди», — дейилади Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати хабарида.
Ҳибсга олиш жолати юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари хабардор қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар