Санкт-Петербургда такси йўловчиси ҳайдовчининг пешонасига ўқ узди. Ўқ такси ҳайдовчиси бўлган 26 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг бошини тешиб ўтди. Бу ҳақда «УралИнформБюро»га таяниб «Дарё» нашри хабар берди.
Воқеа 25 октябрь куни рўй берди. Киракаш икки маҳаллий йигитни манзилига элтиб қўйди. Машина тўхтаганида, ҳайдовчи қарсиллаган овоз эшитди ва бошида оғриқ сезди. Шундан сўнг у машинани тарк этди. Жабрланувчига воқеа рўй берган «Пятиречье» боғдорчилик хўжалиги қоровули ёрдам берди.
Йигит 26-сонли шаҳар шифохонасида операция қилинди. Ўқ йигитнинг гарданидан кириб, чап чаккасидан чиқиб кетгани аниқланди.
Кейинроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари «Луч» боғдорчилик хўжалиги ҳудудида ариқ бўйида ташлаб кетилган машинани топиб, унинг ичида қон изларини қайд қилди. Салонда икки резинали ўқ ва тўрт гильза топилди.
Соғлиққа қасддан оғир зарар етказиш факти бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айни пайтда такси чақирган эркак қидирилмоқда. Илгари у одамни уриб кетишда айбланиб жавобгарликка тортилгани маълум. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди