Американинг Facebook компаниясининг соф даромади жорий йилнинг учинчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига қараганда 79 фоизга ўсди. 1 ноябрь куни эълон қилинган корпоратив ҳисоботда шу ҳақда сўз юритилган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Ҳужжатга мувофиқ, компаниянинг 30 сентябрда тугаган уч ойликдаги соф фойдаси 4,71 млрд ёки бир дона акциядан 1,59 долларни ташкил этган. 2016 йил учинчи чорагида бу кўрсаткич тахминан 2,63 млрд долларни, яъни акцияси 90 центдан фойда келтирган.
Ҳисобот давридаги умумий тушум 47 фоиздан ортиқроқ ўсиб, 10,3 млрд долларни ташкил этган. Таҳлилчилар бу рақамнинг 9,8 млрд доллар бўлишини тахмин қилишган эди. Бир йилда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони дунё бўйлаб 16 фоизга ошиб, 2,07 млрд кишига етган.
The Wall Street Journal газетасига кўра, компания реклама эвазига шундай натижага эришган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди