10:09 / 17.11.2017
21 313

Ўзбекистонда тестсиз кириладиган ОТМ йўналишлари маълум қилинди!

Ўзбекистонда тестсиз кириладиган ОТМ йўналишлари маълум қилинди!
Мусиқашунос учун тарих фанидан тест ишлаш мантиқсиздай туюлади, бироқ шу кунгача улар олий маълумотга эга бўлиш учун ушбу фандан тайёргарлик кўришган.

Энди эса бунга чек қўйилди, санъат йўналишида таълим олишни истовчи абитуриентлар фақат ижодий имтиҳон натижасига кўрагина ОТМга қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 ноябрдаги “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусиқий таълим, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитурентлар тест синовлари топширмайди. Улар фақат ижодий имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда тестсиз кириладиган ОТМ йўналишлари маълум қилинди!