Наманган шаҳрида 8 та арзон кўп қаватли уй эгаларига топширилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб Дарё нашри хабар бермоқда.
Ушбу уйлардаги 8 хонадон имтиёзли равишда имконияти чекланган ва ногирон фуқароларга топширилди.
«3 ой аввал замонавий чок тикиш машинаси берилганди, — дейди янги хонадон соҳибларидан бири Мадинахон Камолова. — Касаначилик асосида иш жойига эга бўлганим сабабли молиявий ҳолатимни анча тиклаб олдим. Бундан ташқари, ушбу уй учун биринчи бадал — 10 миллион сўм давлат томонидан тўлаб берилди».
Уйларнинг барчаси маҳаллий иситиш тизимига эга. Шунингдек, «Хавфсиз шаҳар» концепцияси асосида кузатув камералари ҳам ўрнатилган.
Наманган шаҳрида келгуси йили яна шундай 10 та кўп қаватли турар жой қурилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди