
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Президент Шавкат Мирзиёев 2 минг 700 нафар судланганларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тарихда илк бор Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 2 минг 700 нафар судланганларни афв этиш, жумладан, турли ҳолатларда жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, турар-жойи ҳамда жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисида фармон имзоланди.
Афв этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ судланганлар тез орада оиласи бағрига ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар