22:31 / 09.12.2017
9 014

Президент: «Ўзбекистоннинг бойлиги халқимизнинг ҳозирги яшаш даражасига ҳеч тўғри келмайди»

Президент: «Ўзбекистоннинг бойлиги халқимизнинг ҳозирги яшаш даражасига ҳеч тўғри келмайди»
7 декабрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллик байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар ҳақида яна бир бор гапирди. Байрам нутқидан цитата Кun.uzда қуйидагича келтирилган:

“Бир нарсани билинглар, қабул қилаётган барча масалаларимиз – бу тадбиркорларга жуда катта йўл очиб бериш. Шу вақтгача тадбиркорларни жуда кўп ўзимиз қийнадик, қонунларимиз қийнади, муҳит қийнади. Бизнинг ота-боболаримиздан қолган, умуман Ўзбекистоннинг бойлиги халқимизнинг ҳозирги яшаш даражасига ҳеч тўғри келмайди. Агар биз ҳақиқатдан Ўзбекистонда бўлган бойликларни ҳозирги мана шу фанимизни ривожлантириб, фарзандларимизни тарбия қилиб, тадбиркорларга йўл очиб бериб, мен бежиз айтмаяпман, яна такрорлайман – тадбиркор бизни эртага боқади. Мана шуни ҳамма билиши керак, каттами-кичик, қандай лавозимда эканидан қатъи назар. Яна такрор айтаман – тадбиркор йўлига тўсиқ бўлиш давлат сиёсатига хиёнат. Яна ўнта қарор, фармон қабул қиламиз, нимага? “Ипак йўли” деб айтишади, Самарқанд, Бухороларда бизнинг оталаримиз қандай-қандай тадбиркорлик билан, қайси йўллар билан бориб савдо-сотиқ қилганини ҳамма биладику. Ҳамма уни нима қилган? Давлат қўллаб-қувватлаган, ўша ерда ҳукмдорлар қўллаб-қувватлаб, туялар берган, лашкарларини берган, ҳамма имкониятни яратган.

Бизда нима? Ҳамма бечора тадбиркорнинг оёғига кишан. Нима учун мен буни куюниб гапиряпман? Иқтисодиётимизни барқарор қилишимиз, ҳозирги қўйган режаларимиз, мана биз бу йил биринчи қадам қўйдик – конвертация биринчи қадам. Энди жуда кўп ишлар қилишимиз керак. Хоҳлаган давлатдан хоҳлаган тадбиркор, мана нечта давлатга бориб таклиф қилиняпти, эртага келади улар. Эртага аэропортда, кечирасиз, катта нарса ўтириб: сен кимсан, деб ўтирса, қонунни билмаса дарров самолётга ўтириб қайтиб кетади. Бу қанақа давлат экан, дейди. Нима учун мен ўзим аэропортга боряпман? Нима учун аэропортни раҳбарларини ўзгартиряпман? Остонадан бошланади ҳамма ноинсофлик тадбиркорга, остона очиқ бўлиб, ҳалол бўлса, агарда тадбиркорларга биз ҳаммамиз кўмак берсак, натижамиз мутлақо бошқа бўлади. Бунга муносиб ҳам тадбиркорлар бор, ҳам халқимиз шунга мойил, бизнинг қонимизда бу нарса бор”, – деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Ўзбекистоннинг бойлиги халқимизнинг ҳозирги яшаш даражасига ҳеч тўғри келмайди»