Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлари давомида одам савдоси жиноятига қўл урган аёлнинг қилмишига чек қўйилди.
Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Б. Хоразмлик қизлардан келгусида БААнинг Абу-Даби шаҳрида шахвоний мақсадларда фойдаланиб бойлик орттириш мақсадида, таниши, бугунги кунда Бирлашган Араб Амирликларида яшаётган, ўзбек миллатига мансуб аёл билан жиноий тил бириктириб, 2017 йилнинг ноябрь ойида Урганч шаҳрида яшовчи, 1994 йилда ва 1998 йилда туғилган қизларни алдов йўли билан “Урганч-Москва-Дубай” йўналишида жўнатишга тайёрлаётганида кирдикорлари фош этилди.
Вилоят ИИБ ходими, майор З.Исмайиловнинг маълумотига кўра, аёллик номига доғ тушириб, “одамфуруш”ликка қўл урган, А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чорасида сифатида қамоққа олинди.
Шу ўринда, фуқароларимиздан хорижда пул топаман деб, нафсига қул кимсаларнинг домига тушиб қолмасликка ҳам ўзлари ҳаракат қилишлари керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди