10:03 / 18.12.2017
5 589

Фуқаролар йиғинига Президент Nexia совға қилди

Фуқаролар йиғинига Президент Nexia совға қилди
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

16 декабрь куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари учрашувда асосий диққат-эътибор, саъй-ҳаракатлар ҳудудлар ва тармоқларни изчил ривожлантириш, аҳолининг ҳаётий муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ҳамда улар учун муносиб турмуш шароитини таъминлашга қаратилиши зарурлигини таъкидлади.

Учрашувда Президент маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлашдаги самарали меҳнатлари учун Қўнғирот туманидаги энг олис ҳудуд – “Қорақалпоғистон” посёлка фуқаролар йиғинини хизмат машинаси билан таъминлаш борасида топшириқ берган эди.

ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси Шавкат Жавлонов Президент совғаси – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Nexia” автомашинасининг калитини посёлка фуқаролар йиғини раиси Қутли Қўшимбетовага топширди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаролар йиғинига Президент Nexia совға қилди