15:19 / 20.12.2017
6 290

БМТ Бош Ассамблеяси Россияни «истилочи давлат» деб атади, Ўзбекистон резолюцияга қарши чиқди

БМТ Бош Ассамблеяси Россияни «истилочи давлат» деб атади, Ўзбекистон резолюцияга қарши чиқди
БМТ Бош Ассамблеяси Украинанинг Қримдаги инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ вазият, шунингдек, яриморолда ноқонуний равишда «Россия Федерацияси қонунлари, юрисдикцияси ва бошқаруви» ўрнатилгани ҳақидаги резолюциясини қабул қилди. Резолюцияда Россия Украина ҳудудини – Қрим ва Севастополни босиб олгани қораланган, Россия «истилочи держава» деб аталган. Украинанинг БМТдаги махсус миссияси твиттерида овоз бериш натижалари эълон қилинган.

Резолюцияни қўллаб-қувватлаган мамлакатлар Россия ҳукуматининг ушбу хатти-ҳаракатларини ноқонуний деб атади. Ҳужжатда, шунингдек, ярим оролда инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар қораланади. Россия резолюцияда «истилочи давлат» деб аталди. Бош Ассамблея, шунингдек, Киевнинг «Россия томонидан Қримнинг босиб олинишига нуқта қўйиш»га қаратилган интилишларини қўллаб-қувватлади.

Резолюция матнини Украина таклиф қилди. Ҳужжатга яна 30 та мамлакат ҳаммуаллифлик қилди. Резолюцияни ёқлаб жами 70 та давлат овоз берди. 26 мамлакат қарши чиқди, яна 76 мамлакат бетараф қолди.

Ўзбекистон ҳам Россия, Хитой, Ҳиндистон, Шимолий Корея, Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Венесуэла, Боливия, Тожикистон, ЖАР, Сербия, Куба ва бошқа мамлакатлар қатори резолюцияга қарши овоз берган.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » БМТ Бош Ассамблеяси Россияни «истилочи давлат» деб атади, Ўзбекистон резолюцияга қарши чиқди