
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 22 декабрь куни ўтказилган йиғилишда энг катта армони нима эканини минбардан туриб айтди.
“Жойларда баъзи мутасаддилар тадбиркорга каламушдай ёпишиб олган. Тадбиркорларни текширавериб, ишлашига йўл қўймайди. Уларни амалда етарлича қўллаб-қувватлай олмаётганимиз – менинг энг катта армоним”.
Президент тадбиркорлар фаолиятига қўйилаётган тўсиқларни олиб ташлаш осон бўлмаётгани, уларга самарали иш муҳитини яратишда катта ҳаракатлар амалга оширилаётганига тўхталиб, икки йил давомида тадбиркорлар текширилмаслигини маълум қилди.
“Энди уларни текшириш билан Прокуратуранинг махсус бўлими шуғулланади. Буни шахсан Президент назорат қилади”, дейди давлат раҳбари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар