22:26 / 22.12.2017
5 996

Давлат ходимларига ўзи ишлаётган идора номини рўкач қилиб, иш битириши тақиқланди

Давлат ходимларига ўзи ишлаётган идора номини рўкач қилиб, иш битириши тақиқланди
“Ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг иш фоалиятини юритишда Конституциявий нормалар бор.

Улар у нормадан чиқишига ҳаққи йўқ. Ички ишлар, Миллий хавфсизлик хизмати, Прокуратура, судлар ўз иши билан шуғуллансин. Ҳар бир ҳудудда шу идоралар вакиллари ҳокимга бўйсунади. Ҳоким вилоятда Президентнинг вакили, бу масалани муҳокама қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ”, деди Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.

Президент давлат ташкилотларидаги сансалорлик ва коррупция масаласига ҳам эътибор қаратди:
“Айниқса, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида ўтириб олган “чиновник”лар фаолиятида отангга бор, онангга бор қабилидаги сансалорлик авжига чиққан. Бундай ҳолга энди тоқат қилиб бўлмайди”.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат ходимларига ўзи ишлаётган идора номини рўкач қилиб, иш битириши тақиқланди