Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этди.
Россия Федерацияси Президентининг Ново-Огарёво қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни Владимир Путин кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.
Суратга тушиш маросимидан сўнг МДҲ давлат раҳбарларининг учрашуви бошланди.
Владимир Путин давлат раҳбарларини ташрифи билан қутлаб, Россиянинг МДҲга раислиги якунлари ҳақида тўхталиб ўтди. Жорий йил ўзаро интеграцияни мустаҳкамлаш ва ташкилот нуфузини ошириш бўйича муҳим ишлар амалга оширилганини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, товар айирбошлаш ҳажми сезиларли ошганини таъкидлади. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик аъзо давлатларни узвий боғлаб туриши, ушбу учрашув алоқаларга янги суръат бағишлашини қайд этди.
2018 йил Россияда бўладиган воқеалар муҳим аҳамиятга эга экани, Президент сайловида Россия халқи муносиб номзодга овоз беражаги таъкидланди.
Учрашувда Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақага таҳдид ва хатарларнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди.
Маълумки, Ўзбекистон МДҲ доирасидаги ҳамкорликда фаол иштирок этиб келмоқда. Шавкат Мирзиёев шу йил 10-11 октябрь кунлари Сочи шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди. 3 ноябрь куни Тошкентда Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги устуворликлар ҳам айтиб ўтилди. Мамлакатимиз, жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги билан алоқаларни янги босқичда давом эттираётгани таъкидланди. “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё – бош устувор йўналиш” тамойили асосида қўшни давлатлар билан муносабатлар мустаҳкамланди. Бу Ҳамдўстлик доирасидаги алоқалар ривожида ҳам муҳим ўрин тутади.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...