Тошкент шаҳар прокуратураси органлари томонидан пора олиш ва бериш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик бўйича 29 мансабдор шахсга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган. Улар бўйича тергов амалиётлари тугатилган ва жазо тайинлаш учун судларга юборилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси расмий вакили KUN.UZ мухбири саволига жавоб берар экан, қуйидаги маълумотларни тақдим этди.
“29 мансабдор шахсга нисбатан ЎзР Жиноят кодексининг 210-211-212 моддалари, яъни пора олиш, пора бериш, пора олиш ёки беришда воситачилик қилиш бўйича жиноий ишлар қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилган. Уларда тегишли айблов хулосалари берилган ва жазо тайинлаш учун судларга юборилган ва жазо муқаррарлиги тайинланган.
Энди мансабдор шахсларнинг кимлигига доир савол туғилади. Улар орасида ички ишлар органлари, суд-ижро департаменти, солиқ идоралари, нотариус-адлия органлари, ўрта таълим муассасалари, коммунал хизмат кўрсатиш идоралари ходимлари бор”, - деди Бобир Деҳқонов.
Унинг қайд этишича, юқоридаги ҳолатларга фирибгарлик йўли билан пора беришга далолат қилиш бўйича жиноий ишлар киритилмаган, балки фақат пора бериш ва олишга доир ишлар бўйича маълумотлар тақдим этилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда