
Ўзбекистон Ташқи савдо вазири 57 ёшли Элёр Ғаниев 2012 йилнинг январь ойидан бери эгаллаб келган лавозимидан бошқа ишга ўтди.
UzNews.uz мухбирига ҳукуматдаги тегишли манбаанинг хабар беришича, Элёр Ғаниев эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони сектор бошлиғи лавозимида ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири этиб Жамшид Хўжаев тайинланди. Бунгача Хўжаев Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар