14:14 / 31.12.2017
41 660

Гулнора Каримова ва Фаваз Груози: тунги байрамлар ва очиқ либослар...

Гулнора Каримова ва Фаваз Груози: тунги байрамлар ва очиқ либослар...
Гулнора Каримова Фаваз Груозининг ижод намуналарига ошиқ эканлигини эшитганмидингиз? Заргарлик буюмларига катта қизиқиши бўлган Гулнора Груозининг оқшом кечаларига ташриф буюришни ҳам ёқтирган. Буни хорижнинг ялтироқ журналларининг интернет саҳифалари тасдиқлайди.


Фаваз Груози Италияда яшовчи, келиб чиқиши ливанлик бўлган машҳур заргардир. У нафақат қора олмослар балки, шампан винолари дарё бўлиб оқадиган ва очиқ-сочиқ гўзал xонимлар даврасида ўтадиган тунги байрам оқшомлари билан машҳурдир. Қуйидаги суратлар ҳам Груозининг туғилган куни муносабати билан "Billionaire" клубида ташкиллаштирилган оқшомда туширилган.

Суратларни “фейк” ёлғонликда ҳам айблашган. Аммо, уларни ясама эканлиги ҳақидаги фикрлар ўз тасдиғини топмаган. Ушбу суратлар Glamour журналининг электрон вариантларида ҳам оммага тақдим этилган. Кейинчалик бу сурат Франциянинг “Le Point” жуналида икки бетлик мақола билан чоп этилган.


Юқоридаги суратлар миллиардер заргарнинг таваллуд айёмларидан бирида олинган. Гулнора Каримованинг ушбу оқшомларга ўта очиқ кийимларда ташриф буюргани эътиборни тортади. Бу суратлар доимий равишда ғарб ОАВларида эълон қилиниб келинган.

Манба: Dia.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулнора Каримова ва Фаваз Груози: тунги байрамлар ва очиқ либослар...