Эшик қоқиб турган 2018 йил - тилларанг ит йили. Мазкур йилда ҳис-ҳаяжонлар иккинчи даражали бўлиб, хотиржамлик ҳукмронлик қилади. Бу карьера, соғлиқ, шахсий ҳаётда ҳам ўз аксини топади...
2018 йилда омадга эришиш учун йил “соҳиби”нинг феъл-атворини билиш кифоя. Тилларанг “ит”нинг ўзига хослиги режали, ҳалол, олийжаноб, дўстона муносабатли ва самимийлигида. Келажак учун аввалдан режа тузадилар, сюрпризларни ёқтиришмайди. Шундай экан, янги йил барча бурж соҳибларига уйғунлик, барқарорлик, хотиржамлик, мамнуният бахш этиши кутилмоқда.
ИТ ЙИЛИДА ТУҒИЛГАНЛАР
Ит йилида туғилганлар тилёғламаликдан йироқ, ҳурматга лойиқ кўрган одамлари билангина ҳақиқий дўстлик ришталарини боғлашади. Сира ҳафсалангизни пир қилишмайди, аксинча садоқати, ҳалоллиги билан лол қолдиришади. Бегона ва янги танишлар билан камгаплар. Бироқ уларга сирларингизни тўла ишонишингиз мумкин, “ит”лар яхши тингловчи. Ҳақиқат учун курашда етакчилик қилиб, атрофдагиларнинг ҳам манфаатини ҳимоя қилишади. Ранжитиб қўймаслик учун ёлғон ишлатишлари ҳам мумкин.
Мазкур йилда туғилганлар омадсизлик, хафагарчиликларни юракка яқин олишади. Руҳий осойишталикни тиклаш мақсадида гоҳида ёлғиз ҳам қолишади.
Муҳаббат бобида беназирлар. Идеал даражадаги муносабатларни ўрнатишга интилишади. Ит йилида туғилганлар тинимсиз ҳаракатда бўлсаларгина ўзларини бахтли ҳис қилишади. Агар жуфтингиз ит йилида туғилган бўлса, унинг югур-югурларига ҳайрихоҳ бўлишингизга тўғри келади.
Ит йили соҳибларига мос жуфтлик — йўлбарс ёки от
МУСТАҲКАМ МУНОСАБАТЛАР
Ит оилапарвар, шинам ва қулайликни хуш кўрувчи ва ҳаракатдан тўхтамайдиган мучал вакилларидан бири. Киришимлиларга янги дўстлар орттириш, янги муносабатлар ўрнатиш қийин кечмайди. Тортинчоқлар учун эса иккиланишларини четга суриб, атрофдагилар билан тил топишишнинг фурсати келди. Боиси ушбу йилда ўрнатилган муносабатлар мустаҳкам ва ишончли бўлади. Итнинг содиқ ва хонадон қўриқчиси, дея эътироф этилиши бежиз эмас. Шу маънода 2018 йилда кўпчилик ўз жуфтини топади, муносабатларни янги босқичга олиб чиққанларни ҳам мустаҳкам оила бахти кутмоқда.
СОҒЛИҚ
Ит – мустаҳкам соғлиқ рамзи. Боиси у фаол ҳаёт тарзи билан яшайди, тоза ҳаво танга даволигини ҳам унутмайди. Соғлиги ҳақида қайғурадиганлар диққатига – 2018 йил спортнинг бирор бир тури билан шуғулланиш учун қулай фурсат. Дам олиш кунларини табиат қўйнида ўтказиш ҳам зарар қилмайди.
КАРЬЕРА ВА МАБЛАҒ
Ит йилида виждонан ва қунт билан бажарилган иш қадрланади. Бу жараёнда ҳам жисмоний, ҳам ақлий фаоллик талаб этилади. Ҳалол меҳнатсеварларни ит йили кўзлаган манзилига элтиб, бой қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда