
Ҳақиқат тарозида тош босмайди.
Қориннинг ақли бўлмайди!
Текиннинг оши мазали.
Қалам аҳли — салом аҳли.
Алдашни билмаган амалдор бўлолмайди.
Олға, аммо менинг ортимдан.
(Мамарасул Бобоев)
Фикрнинг жинси бўлмайди.
Ақлли одамларни алдаш қанчалар осон!
Булғанмаган одам одамми?!
Пулнинг эгаси йўқ.
Ҳақиқатан, инсон аҳмоқлигининг чек-чегараси йўқ.
(Сальвадор Дали)
Маънавият даромадга яраша.
Журналистнинг кўзи ҳамиша очиқ, чўп тушаверади!
Муҳтожлик эшикдан кириб келаверса, муҳаббат туйнукдан қочади.
Ўсиб бораётган нарсаларнинг барчасини ҳам қирқаверма.
Ўзининг қадрига етган қул — қул эмас.
Камбағалнинг бойлиги — сабр.
Оғримаган калла — калла эмас!
Инсон — азоб-уқубатларни тажрибадан ўтказувчи жонзотдир.
Бошлиқнинг илтимоси буйруқ.
Думинг ликиллаб турса — олға кетиш осонлашади.
Очликдан тўқлик яхши.
Амалдорнинг тўйи — поранинг йўли.
Бор — борича, йўқ ҳам — борича...
Келин — погонсиз мелиса.
Тўйингда душманинг пул сочади.
Яхши ўзбек журналистининг тўртта уйи бор.
Қайноқ таомда барака бўлмайди.
Журналистнинг тили узун, қўли калта.
Келгуси йил нарх-наво ошмайди.
Манба: Dia.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар