Эҳтимол, бизнинг халқ илму маърифатни, тарбия ва таълимни, хунар ва саноатни яхши кўрар, деб ўилайдурғондурсиз? Йўқ, бу фикрингиз ёнглиш.
Эшонларимиз тоат ва ибодат, панду насиҳат, зикру тасбеҳ ўрниға тўйлардан тўн киюб, кўб ошаб, кўп ухлашни яхши кўрурлар.
Уламоларимиз дарсу таълим ўрниға, бир-бирлари ила ўрун талашиб, мукаррир ва мударрис бўлишни, ўзлари бўлолмай қолсалар, эшикма-эшик юруб сайловни бузишни яхши кўрурлар.
Имомларимиз, халойиқға ваъз ва насиҳат ўрниға, тўй ва жанозаларда юруб, жома кийишни яхши кўрурлар.
Бойларимиз орқа-ўнглариға қарамасдан, фойда ва зарарларини ойирмасдан бир-бирлариға рақобат қиламан деб, «бонка» ва «кридит»ларини кўпайтуруб, дўффилари тор келганда рус ва яхудийларнинг молларини букуб-синишини яхши кўрурлар.
Мўйсафидларимиз намоз ва ниёз ўрниға, масжид эшигига йиғилуб ўтуруб, ҳар кимни ғийбат ва шикоят қилишни яхши кўрурлар.
Муаллимларимиз бир-бирларидан қизғонишуб, болаларни арзон ўқитаман деб, бир ўзларига юз, юздан ортуқ бола йиғуб, ўзлари тўй ва маъракаларда болаларнинг умрини бекор ўткаришни яхши кўрарлар.
Савдогарларимиз: «Тўйликни тўйи ўтар, тўйсизни куни ўтар» деган сўзга амал қилмай, қайси маҳаллада тўй бўлса, дастурхончилик қилишни яхши кўрурлар.
Муаз-зинларимиз азонни яхшилаб адойи махраж қилуб айтишни ўрганмай, бир жойда тўй бўлуб қолса, «Фалончиники-га ошга-ҳо!» деб қироат ила қичқиришни яхши кўрурлар.
Дўкондорларимиз ишларини тартиб-ла солмай, замонаға мувофиқ иш юритмай, Маллахон замонидан қолғон эски дўкон, эски тос, эски тартибларини яхши кўрурлар. Оналаримиз билим ва тарбия ўрниға эрлари ила урушуб-талашуб қизлариға мол қилмакни яхши кўрурлар.
Оталаримиз бола-лариға ўқутмак ва таълим бермак ўрниға «Ўғлум эмди каттакон йигит бўлдинг, шунча ўқуганинг етар, пул топ!» — деб «ташишка» — ҳаммоллик қилдиришни яхши кўрурлар.
Косибларимиз бир-биридан молларини арзон сотаман деб, тезгина йиртиладурғон, тикишлар ундан уруб, мундан чиқ-он, сувни етти чақирим ердан чақирадурғон маҳси ва этик-лар тикуб, сотишни яхши қўрурлар.
Заргарларимиз йигир-ма тийинлик кумуш, ўн тийинлик тилло орасиға мум ва сақичлар жойлаб, исмини қиз ҳайрон, зебигардон қўюб беш-ўн сўмга сотишни яхши кўрурлар.
Табибларимиз дол-чин, занжабил, ҳуббул малик, филфил каби бир неча ат-торни қутисида йўқ нарсалардан мураккаб дору ва маъ-жунлар ясаб, бечора нодон халқни пулини олишни яхши кўрурлар.
Машшоқ ва ҳофизларимиз тўй ва базмларга бир мардакни(нг) исмини бачча қўюб, ўзлари ила баробар олиб юруб, «миллий адабиёт» ўрниға «Хоним ялола, бегим яло-ла» деб баччага ташланаётган пулларни бўлуб олишни яхши кўрурлар.
Саводхонларимиз жарида ва журналлар, тарих ва рўмонлар ўрниға Дақёнус замонидан қолғон, хурофотлар ила тўлғон «Андоғ урдиларки, гард-гард бўлуб кетди», деб лофлар ёзилғон китобларни оғизларини қуфуртуруб ўқумоқ-ни яхши кўрурлар.
Йигитларимиз миллий мажлис ва суҳбатлар ўрниға тўкма ва самаварларда, раста ва дўконларда ўлтуруб, «Фалончининг ўғли хўб яхши бола бўлубдур, кеча фалончининг меҳмонхонасиға қамаб, қийқиртируб базм қилдук. Эмди фалончининг ўғлини(нг) ҳам бир базм қил-сак, дунёдан армонсиз кетар эдук» деб, исломиятдан узоғ инсоният номига ярашмаган ишларни қилмоқ ва сўзлашмоқни яхши кўрурлар.
Ёшларимиз илм ва маърифатли бўлишни, ҳунар, санъат ўргонишни ўрниға, ўзларига зеб беруб тор шим ила калта камзул, қотирма ёқаларга бино қўйишни яхши кўрурлар.
Ишчиларимиз илм ва хунардан махрумлиги сабабли бошқа миллатлар илму маърифатлари соясида кунига 4—5 сўм ишлаб турган бу замонда кунига уч тангаға мардикорликни, ойиға ўн беш сўмға қоровуллик-ни, йигирма сўмға фанар ёқишни, ўн сўмға кўнка йўлини тозалашни ва шуларга ўхшаш энг паст ва оғир хизматларни яхши кўрурлар.
Болаларимиз оталаримизнинг илм қад-ин билмаган, илм учун пулни кўзлари қиймаганлик сабабли ўқумоқ ва ўрганмоқ ўрнига «Оҳ пул, жоним пул», -деб «ташишка» - ҳаммолликни яхши кўрурлар. Муҳаррир-ларимиз кўб-кўб оқча олиб, оз-оз ёзишни яхши кўрурлар.
Муштарийларимиз фойдали мақолалар ўрниға хабарларни яхши кўрурлар. Думаларимиз мажлисга келуб, устулга суё-уб фароғат қилуб турғон вақтларида, бир тарафдан қаттиғроқ товуш чиқса чўчиб уйғонишни яхши кўрурлар.
Шоирларимиз миллий шеър ва адабиёт ёзишни ўрниға мувашшаҳми ёки «қошингдан, кўзингдан», - деб, жавонларни мақтаб фасод ахлоқға сабаб бўладурғон шеърлар ёзишни яхши кўрурлар. Аммо мен бўлсам, ҳозирги замонда индамасдан туришни яхши кўрурман.
Абдулла Авлоний
Манба: Erk.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи