11:38 / 03.01.2018
6 921

“Қамчиқ” довонидаги ягона масжид очилди

“Қамчиқ” довонидаги ягона масжид очилди
Кеча, 2 январь куни “Қамчиқ” довонидаги ягона масжид, автомагистрал йўлнинг шундоққина юзида жойлашган “Ислом нури” жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Масжидни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов очиб берди.

2013 йилда масжидни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланган эди. Масжид саховатпеша ҳомийлар ҳамда халк ҳашар йўли билан битказилгани маълум қилинмоқда. Масжидда намозхонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган, замонавий тарзда қурилган таҳоратхона эл хизматига шай.

Масжид очилишида жамоат жам бўлиб, дуолар қилинди, эзгу тилаклар билдирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Қамчиқ” довонидаги ягона масжид очилди