
14 январь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ош тайёрлаш бўйича янги рекорд ўрнатишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматидан «Kun.uz»га маълум қилишларича, шу куни 9 тонналик ош дамланади.
Бу орқали сурхондарёлик ошпазлар ўтган йилнинг 8 сентябрида Тошкентда ўрнатилган рекордни янгилашмоқчи. Ўшанда Тошкентда 7,3 тонна ҳажмда палов тайёрланган ва бу мега-палов Гиннесснинг рекордлар китобига кирганди.
Қайд этиш керакки, Деновда ҳам Тошкентдаги рекордни ўрнатишда фойдаланилган улкан қозондан фойдаланишмоқчи. Тадбир туман марказидаги стадионда ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар