
Бугун, тонг соат 6 да Қибрай тумани, Байткурган посёлкасида жойлашган болалар тагликлари ишлаб чиқариш заводида кучли ёнғин содир бўлди. Ушбу ҳодиса тасвирга олинган видеолавҳалар тез орада ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.
Тошкент вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига асосан, ушбу корхона «SOF GIGIENIK» компаниясига тегишли бўлиб Jonny Baby савдо маркаси остида бир мартали болалар тагликлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлган. Ёнғин ҳақидаги хабар соат 06:27 да қабул қилинган. Ўн тўртта ўт ўчириш бригадалари 2-3 дақиқа ичида етиб келган.
Хабарда айтилишига кўра, ёнғин 700 кв.м майдонни чулғаб олган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида корхонанинг деворлари, томи, асбоб-ускуналари ёниб кетган. Бахтли тасодиф туфайли ишчилардан ҳеч ким жабрланмаган.
Айни дамда махсус ташкил қилинган гуруҳ ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар