Бугун, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифини бошлади. Айни пайтда давлат раҳбари иштирокида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, шу пайтгача вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ғуломжон Ибрагимов Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди. У 1958 йил Тошкент вилоятининг Пискент туманида таваллуд топган. Ибрагимов 1980 йилда Тошкент политехника институтини, 2003 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Олий ишбилармонлик мактабини тамомлаган.
Анча йиллар давомида Олмалиқ кимё заводида меҳнат қилган, 2004—2010 йилларда «Ўзкимёсаноат» компанияси раиси сифатида фаолият кўрсатган. 2010 йилдан бери Ўзбекистон ҳукумати таркибида бош вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. 2017 йил ноябрь ойидан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Аввалроқ, 30 октябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ташкил этилган видеоселекторда шу вақтгача Тошкент вилояти ҳокими сифатида ишлаб келган Шукрулло Бобоев ишдан олингани маълум бўлган эди. Кейинчалик, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида Бобоевнинг ишдан олинишига вилоятда 2017 йилги терим мавсумида пахта ҳосилига қўшиб ёзиш ҳолатлари қайд этилгани сабаб бўлгани ҳақида гапириб ўтганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда